Мазкур ўқув-методик қўлланма ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Миллий комиссияси ташаббуси билан ЮНЕСКО ишлари бўйича Корея Миллий комиссиясининг молиявий кўмаги асосида тайёрланди. Қўлланманинг асосий мақсади миллий таълим тизими ўқитувчиларига 2011 йил 19 июлда Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси,Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан қабул қилинган “Барқарор тараққиёт мақсадлари учун таълим концепцияси”ни ўқув жараёнига киритишни тадбиқ этишда кўмаклашишдан иборат.